Ташкенбаева Умида Алишеровна

Ташкенбаева Умида АлишеровнаТашкенбаева Умида Алишеровна, т.ф.д.

2015 йилдан бошлаб Тошкент Тиббиёт Академиясининг Тери – таносил касалликлари кафедрасининг мудири. Ташкенбаева Умида Алишеровна 29 июнь 1973 йилда туғилган, ўзбек. 1996 йилда Биринчи Тошкент Давлат тиббиёт институти даволаш факультетини тугатган ва тери ва таносил касалликлари кафедрасига клиник ординатурага кирган. 1998 йилда врач – дерматовенеролог мутахассислигига эга бўлган. 1998 йилдан 2001 йилгача шу кафедрада аспирантурага кирди. 2002 йилда “Клинико-эпидемиологические закономерности сифилиса и прогнозирование заболеваемости методом математического моделирования” мавзусида профессор Капкаев Р.А. рахбарлигида илмий номзодлик ишини химоя килиб, тери ва таносил касалликлари кафедрасига ассистент лавозимига қабул қилинди. 2005 йилдан 2012 йилгача Тошкент тиббиёт академиянинг тиббий-профилактика факультети тери ва таносил касалликлари кафедрасида ассистент лавозимида ишлаб келди. 2005 йилдан 2007 йилгача Тошкент тиббиёт академияси 3-4 курс стоматология факултетнинг декан муовини бўлиб ишлаган. 2012 йилдан 2014 йилгача доцентлик лавозимида ишлаб келган. 2014 йилдан 2015 йилгача Тошкент тиббиёт академиясида илмий котиб бўлиб ишлади. Талабаларга илм бериш билан бир қаторда «Патогенетические аспекты комплексного лечения аллергических васкулитов кожи» илмий мавзусида 2015й докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Хозирда Тошкент Тиббиёт Академиясининг Тери ва таносил касалликлари кафедрасининг мудири.